24 October 2011
20:07 -
Ҳиллари Клинтоннинг Тошкентдаги иккинчи куни
АҚШ Давлат Департаментининг кечаги дайжестида, унинг қисқача мазмуни кечаги хабарларимзда берилган, Ҳиллари Клинтоннинг охирги икки кун ичида Афғонистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қилган ташрифига доир воқелер ёритилган эди. Давлат Департаментининг бугун тарқатилган дайжести Ҳиллари Клинтоннинг Тошкентда бўлиши ҳақида.
Дайжестдан маълум бўлишича, кеча Ҳиллари Клинтон Тошкентдаги Интеркнтинентал меҳмонхонасида АҚШнинг энг машҳур CNN, Fox News, ABC, NBC телеканалларининг мухбирларига алоҳида-алоҳида интервью берган. Бу интервьюларнинг ҳаммаси Афғонистон, Ироқ, Эрон, Ливия ва Сурия маслаларига бағишланган бўлиб, “Ўзбекистон” сўзи уч марта тилга олинади. Ҳиллари Клинтон Fox News мухбири билан интервьюни тугатар экан, “Ўзбекистонда суҳбатлашганимиз учун раҳмат” дейди. ABCнинг Эрон аслли мухбири Кристина Аманпоур бир АҚШ сенаторининг Ўзбекистонни мазах қилиб, Ўз-беки-беки-беки-стан деганини эслатганда, Ҳиллари Клинтон “Ўзбекистонда турганим сабабли, бу республикачининг сўзларини ҳеч-ҳеч-ҳеч таҳлил қилмайман”, деб кулибди
Кўриниб турибдики, америкаликларнинг Ўзбекистон билан мутлақо иши йўқ. Ҳиллари Клинтоннинг бу ерга ташрифи шунчалик рамиятчиликми ёки Ислом Карим билан жиддий суҳбар бўлдими, маълум эмас. Суҳбар 2,5 соат давом этганига кўра, жиддий гап бўлганга ўхшайди, аммо ҳамма нарса сир сақланмоқда. Аммо, секин-аста ҳамма нарса ойдинлашиб қолади.
Ҳиллари Клинтон тўртта интервью беришдан ташқари АҚШ элчихонасининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашиган. Дайжестда унинг қисқача нутқнинг матни бор.
Дайжестнинг сўнгида Ҳиллари Клинтоннинг "General Motors Powertrain Uzbekistan" номли АҚШ-Ўзбекистон қўма корхонасидаги қисқа нутқи берилган.
Давлат Котибининг бу қўшма корхонага ташрифини ёритиш учун АҚШ элчихонаси тарафидан таклиф қилинаган журналистлар орасида “Ҳаракат” аганлигининг мухбири Абдураҳмон Ташанов ҳам бор эди. Унинг айтишича, Ҳиллари Клинтон завод раҳбарлари ҳамда Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов, Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан бирга заводни айланиб чиққач, завод ишчилари ва журналистлардан иборат тахминан 150 кишилик гуруҳ олдида қисқа нутқ сўзлаган, сўнгра, завод чиқарган биринчи двигателнинг сиртига рамзий имзо қўйиб ва меҳмонлар китобини имзолаб, тезда бу ердан айрилган. У ўз нутқида бу қўшма корхонанинг яратилишини олқишлаш, Ал-Хоразмийнинг улуғлигини таъкидлаш билан бирга, бу заводда ўзбеклар учун 1 минг дона иш жойи очилганини, Марказий Осиёда технологик ишбилармонликни ривожлантириш бўйича Давлат Департаментининг программаси иш бошлаганини билдирган.
Дайжестда тилга олинмаган бўлса ҳам, маҳаллий матбуот хабарларидан маълум бўлдики, Ҳиллари Клинтон кеча Toшкентдаги Аёллар Саломатлиги Маркази фаолияти билан ҳам танишган.