19 October 2011
02:12 - Тошкентда ҳукуматнинг “ноҳукумат ташкилотлари”га грантлар берилди
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтиларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди бир қанча ноҳукумат ташкилотлари раҳбарларига грант сертификатларини тақдим этибди. Тадбирда депутатлар, сенаторлар, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишган.

Президент Ислом Карим раҳнамолигида олиб борилаётган оламшумул ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётган, юртдаги фаровонликдан маст фуқароларнинг кайфиятини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этаётган ноҳукумат ташкилотларига грант сертификатларини ўтган сайловларда Президентга мухолиф ролини ижро этган масхарабоз Акмал Саидов топширган. У ўз сўзида грант соҳибларининг яна-да куч-ғайрат билан ишлашлари, ўзларини кўрсатиш учун барча шароитларнинг муҳайёлигини таъкидлаган.