17 October 2011
21:49 - Ҳиллари Клинтон Тошкентга келади: Ташқи ишлар вазирлиги ҳам, АҚШ элчилиги ҳам жим

АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан мухбирларимиз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихоналарига сим қоқди. Маълум бўлишича, Ҳиллари Клинтонннинг кейинги ҳафтада Тошкентга келиши аниқ, аммо бу ҳақда ҳозирча бирор расмий маълумот олиб бўлмади.

Бир ҳафтадан сўнг амалга ошириладиган ташрифнинг кун тартибида қайси масалалар ўрин олиши ҳақида ҳам расмий маълумот бериш режаси йўқ. Сўнгги ойларда Ўзбекистон-АҚШ мунасабатлари "Бирлик" Партиясининг ҳам саъй-ҳаракатлари билан тезлик билан юмшаб бораётганидан тахмин қилиш мумкинки, меҳмон Оқсаройда қабул қилинади, дипломатик қоидаларга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказади. Одатдагидек, расмиятчилик учунгина, фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашув бўлиши мумкин.

Маълумки, АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича вакили Марк Гроссман яқинда Пекиндан бошлаб Доҳагача, Тошкент ҳам уларнинг ичида, ўндан ортиқ пойтахни зиёрат қилиб, бу мамлакат раҳбарларига 2 ноябрь куни Итанбулда, 5 декабрь куни Боннда Афғонистон муаммоларига бағишлаб ўтказиладиган конференцилар ҳақида маълумот берган, уларнинг бу ҳақда фикрини ўрганганди. Ҳиллари Клинтон Тошкентдан ташқари шу пойтахтларини баъзиларига ташриф буюриши ҳам шубҳасиз.

 

Эслатиб ўтамиз, Клинтон хоним ўтган йили декабрь ойида охирги марта Тошкентда бўлганда ҳам Ислом Карим билан учрашган (расмда) ва бир неча дақиқа бўлса ҳам фуқароллик жамияти фаоллари ҳузуридан бўлганди.