14 October 2011
23:40 - Таиланд элчиси ишонч ёрлиғини топширибди
Бугун тарқатилган расмий хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Таиланд Қироллигининг янги элчиси Чалермпол Танчит ишонч ёрлиғини топширибди. Элчи Москвадаги резеденциясидан туриб мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини амалга оширади. Учрашувда мамлакатлараро муносабатларга доир масалалар борасида сўзлашилибди.

Кеча Таиландда давом этаётган мисли кўрилмаган табиий офатлар муносабати билан Президент Ислом Карим Таиланд Қиролига ҳамдардлик телеграммасини йўллаган эди.