14 October 2011
23:17 -
Ички ишлар вазирлигида Инсон ҳуқуқлари бўйича ресурс маркази очилди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазиригининг Инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқий таъминот бошқармаси негизида “Инсон ҳуқуқлари бўйича ресурс маркази” очилибди. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси чиқимини кўтарган лойиҳанинг келажаги бирмунча самарасиз бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.
2008 йилдан бери вазирлик тизимида Инсон ҳуқуқлари бошқармаси фаолият олиб бораётган бўлса, шу даврда шахсга нисбатан ноинсоний ва шафқатсиз қийноқлар қўллаш амалиёти такомиллашди, лекин Инсон ҳуқуқлари бошқармасининг “ҳуқуқ ҳимоячи”ларидан садо чиқмади. Ресурс маркази очилгандан кейин уларнинг садоси чиқишга бошлайди, деб умид қилиш соддалик бўларди.