13 October 2011
00:04 -
Қозоғистон президенти оти Шымкентга айлантирилган Чимкентга келди
Бугун кечқурун Нурсултон Назарбойнинг Шымкентга келганини хабар қилган Казинформ агентлигининг билдиришича, икки кунлик сафар давомида президент спорт ва маданият объектларини бориб кўради ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоятида саноий-инновацион программалар қандай бажарилаётгани билан танишади.
Маълумки, руслар Марказий Осиёни мустамлака қилган йилларидан бери бу шаҳарнинг номини ўзбекча Чимкент деб айтишарди. Улар буни ўзбеклардан қўрққанлари учун эмас, бу шаҳарнинг асосий аҳолиси (99 фоизи) бўлган ўзбеклар ўз шаҳарларини шундай деб аташгани учун қилишган. Ҳозир номи Шымкентга айлантирилган Чимкентда ўзбекларнинг изини учратиш қийин, дейди мухбиримиз. Қозоқлар рус босқинчлари ҳам қилмаган ишни қилиб, ўзбекларни бу минтақадан сиқиб чиқариш билан машғуллар.
Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинишига Ўзбекистондаги сал кам 25 миллион ўзбек кўз юмганидан кейин, Марказий Осиёда ўзбекларни ҳеч ким бутун бир миллат сифатида тан олмоқчи ҳам эмас. Фақат “Бирлик” Партияси вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилмоқда, аммо бундай катта ишни миллатнинг иштирокисиз қилиб бўлмайди.