12 October 2011
06:26 -
Украинанинг собиқ бош вазири 7 йилга озодликдан маҳрум этилди, ажаб бўптими? Ёки, ўзбекларга дарсми?
Кеча Киев шаҳар Печерск туман суди Украинанинг собиқ Бош вазири, зарғалдоқчиларнинг собиқ лидерларидан бири, афсонавий машҳур Юлия Тимошенкони Россия билан табиий газ бўйича Украина манфаатларига зид бўлган шартномани тайёрлаш пайтида хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, уни имзолашга кўрсатма бериш айби билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. У НАК “Нафтогаз Украины” ширкатига етказилган зарарни қоплаш учун 1,516 млрд гривна (тахминан 187 млн доллар) пул тўлаши ҳам керак, қамоқдан чиққандан кейин эса, яна 3 йил давлат лавозимларини эгаллай олмайди.
Маълумки, Юлия Тимошенко Бош вазир бўлган йиллари мамлакат президенти, зарғалдоқ инқилоби замонидаги сафдоши Виктор Юшченко билан чиқишмай қолди ва тезда унинг душманига айланди. Ўша даврда Виктор Юшченко устидан ғалаба қозониш ва бўладиган президент сайловида давлат раҳбари курсисини эгаллаш орзуси билан, Юлия Тимошенко кечагина ашаддий душмани ҳисобланган Россия президенти Владимир Путин билан оғиз-бурун ўпишга, ҳеч уялмасдан, Путиннинг пинжига кириб кетишга бошлаганди.
У зарғалдоқ инқилобининг ғояларига очиқча тупирди. Ўзининг энг яқин дўсти бўлган Гуржистон президенти Михаил Саакашвилига нисбатан ҳам хоинлик қилди. Владимир Путин Тимошенко билан матбуот конференцияси ўтказаётиб, Саакашвилини намойишкорона тўғридан-тўғри мазах қилганда, Тимошенко унга қўшилиб хихилаши - кўпчиликнинг ғазабини қўзғотган эди.
Тимошенко Бош вазир бўлган замонда, президент сайлови олдидан Путиннинг кўнглини олиш мақсадида, табиий газ сотиб олиш бўйича Россия манфаатларига мос, аммо Украина манфаатларига мос келмайдиган шартнома тузилишига шахсан ўзи бошчилик қилгани ҳам ҳамма биладиган факт.
Ҳеч шубҳасиз, Юлия Тимошенкога қарши очилган жиноий ишнинг сиёсий томонлари ҳам бор. Жорийдаги президент Виктор Янукович кейинги сайлов олдидан ўзининг асосий рақибини нейтраллаштириш учун Тимошенкони қаматаётган бўлиши ҳам мумкин.
АҚШ ва ЕИ расмийлари Тимошенкога қарши чиқарилган ҳукмни кескин қораладилар. Украинанинг ЕИ билан ҳамкорлиги хавф остида қолди, деса ҳам бўлади. Россия ҳам бу ҳукмни қораламоқда.
Тимошенко раҳбарлигида Россия билан тузилган шартномалар Украинанинг қонунлари доирасида қанчалик жиноят эканлигини аниқлаш бизнинг ишимиз эмас, дейди мухбиримиз. Қолаверса, Ғарбнинг босими остида Тимошнекога нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилиниши ёки анча юмшатилиши мумкин.
Аммо, Юлия хонимнинг ўз сафдошлари, зарғалдоқ инқилобининг ғояларига нисбатан қилган хоинлиги жазоланиши керак. Бу – Украинанинг келажаги учун керак нарса.
Воқеанинг бошқаларга, хусусан, ўзбек демократик мухолифатининг ичидан чиққан миллат хоинларига ҳам алоқаси бор. 1989 йили Ислом Карим режимини жар ёқасига обориб қўйган “Бирлик” халқ ҳаракатига ҳиёнат қилиб, Ислом Каримнинг пинжига кириб кетган ва Ўзбекистоннинг бугунги ҳолга келишида муҳим роль ўйнаган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Дилором Исоқ каби хоинлар албатта жазоланиши керак. Аммо, бундай ҳолларда жазони суд эмас, миллат бериши шарт. Вақти келади, беради ҳам.