28 February 2012
01:47 -
Украинада яна бир зарғалдоқчи озодликдан маҳрум этилди
Зарғалдоқчиларнинг лидерларидан бири, собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко Россия билан табиий газ бўйича Украина манфаатларига зид бўлган шартнома тайёрлаш пайтида хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани учун ўтган йилнинг охирида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Бугун Киевнинг Печерск туман суди Юлия Тимошенко Бош вазирлик қилган даврда Ички ишлар вазири бўлган бошқа зарғалдоқчи Юрий Луценкони 4 йилга озодликдан маҳрум этди. У ҳам хизмат вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланган.
Эслатиб ўтамиз, зарғалдоқчилар ҳокимиятда бўлган вақтда, Президент Виктор Юшченко ва Бош вазир Юлия Тимошенко ўртасидаги зиддиятлар кучайиб, душманликка айланганди. Ўшанда Юрий Луценко Юлия Тимошенко тарафида бўлди. Шу сабабли, Юлия Тимошенконинг қамалиши бўйича берилган таҳлилларимиз, Юрий Луценкога ҳам таалуқлидир.
Улар билан танишиш учун ушбу хабар сўнгидаги линкдан фойдаланинг.