12 October 2011
03:11 -
Ўзбек футболчилари муҳим ғалабани қўлга киритди, ўзбек ёшлари бугун кечаси қорамол эмасликларини кўрсатишади
Кеча тунда ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида Ўзбекистон Пхеньянда Шимолий Корея жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Гейнрих томонидан киритилган гол ўзбек футболи фанатларини ҳаяжонга солди. Осиёда энг обрўли жамоалардан бири бўлган бу жамоанинг мағлуб қилиниши ўзбекистонликларни ҳам 2014 йилда Бразилияда кўришимизга умид уйғотди.
Бугун тунгнинг қоқ ярмида, аниқроғи, соат 00.05 да футболчларимиз Тошкентга келиб қўнади, уларни кутиб олиш учун минглаб мухлисларнинг, уларнинг аксарияти ёшлар бўлиши ҳам маълум, аэропортга келиши кутилмоқда. Ўзбекистон Футбол Федерацияси сайтининг ёзишича, ғалаба пойтахт кўчаларида автокарвоннинг сигнал чалиши ва қийқириқлар билан нишонланади.
Қўшни мамлакатда ўзбеклар тириклайин ёқилиб, қирғин қилинган кунлари қорамоллардек тамошабин бўлиб турган ўзбек ёшлари бугун борликларини кўрсатшларидан хурсанд бўлиш керакми ёки аксинчами, деген савол очиқ қолаверади.