12 October 2011
03:38 -
Сирдарёда рўмол ўраган аёл суд томонидан жазоланди (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №37, 11.10.2011)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Сирдарё вилояти Бахт шаҳар Ғалаба кўчаси 14/2-уйда яшовчи Манзура Каттахўжаева жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди томонидан энг кам маош миқдорининг 4 баравари – 586 минг (расмий курс бўйича 344 АҚШ доллари — Эзгулик) сўм миқдоридаги жарима билан жазоланди. Шу йилнинг 7 октябрида ҳарбий дала судларига хос тезкорлик билан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-моддаси 1-қисми билан малакаланган. Яъни, фуқаро жамоат жойларида ибодат либосларида юргани учун жазоланган.
Иш материалларини судга тақдим қилган Сирдарё тумани ИИБ хулосаларида аслида ибодат кийими қандай бўлиши, унинг оддий фуқаролик либосидан нима билан фарқланиши ҳақида маълумотлар йўқ. Ибодат либосларининг стандарти, унинг ўзига хос жиҳатлари бўйича бирорта йўриқнома ёки тегишли ваколатли органнинг тавсиялари мавжуд эмас. “Мен касаллигим, оилавий анъаналаримиз туфайли рўмол ёпинаман. Мусулмон бўлганим учун намоз ўқийман. Шубҳам йўқки, юртимизда мен каби минглаб аёллар бор, агар мени жавобгарликка тортиш мумкин бўлса, албатта уларни ҳам ҳуқуқбузарликда айбласа бўлади” дейди судланувчи.
Манзура Каттахўжаева билан суҳбат жараёнида “Эзгулик”нинг Марказий офисига бошқа мавзулардаги мурожаатлар билан келган 5 нафар аёл ҳам бошига худди шу хилдаги рўмол ўраган, уларни ҳижоб ҳам деб бўлмайди. Манзура билан мусоҳабага аралашган аёллар Сирдарё тумани судининг қароридан ҳайронлигини, ўзларининг ҳам бевосита шундай судлар қармоғиги тушиб қолишидан қўрқишини яширишмади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Манзура Каттахўжаеванинг иши бўйича юқори инстанция судларини адолатли тўхтамга келишга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Бош прокуратуранинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси маъмуриятини ибодат либосларининг стандартлари, унинг оддий фуқаролик кийимларидан фарқли жиҳатларини акс эттирувчи ҳуқуқий ҳужжат, экспертлар хулосасини жамоатчиликка ошкор қилишни сўрайди. Аксинча, ҳар бир рўмол ёпинган ўзбек аёли Сирдарё судига ўхшаш маҳкамаларнинг қурбони бўлмаслигига кафолат йўқ.