12 October 2011
02:49 -
Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Алишер Мардиев пенсияга чиқди
Ўтган куни “ўтда ёнмас, сувда чўкмас” Мардиевни пенсияга кузатдик, деб ёзди самарқандлик журналистлардан бири. Ниҳоят, қарилик гаштини суришга ҳукм қилинган бу одамнинг ҳаёт йўли қизиқ: аввал Адлия вазири, сўнгра Самарқанд вилояти ҳокими; Ўзбекистон Олий суди раиси Бўритош Мустафоевнинг қудаси, Давлат Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Муродулло Қуроловнинг қудаси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Андижоннинг собиқ ҳокими Қобилжон Обидовнинг салкам қудаси... ва ҳоказо.
Ўзбекистон Президенти томонидан шафқатсиз бадном қилинишига қарамай қамалмаган, ҳокимиятдаги ўрнини сақлаб келаётган одамнинг 60 йиллик юбилейи камтарона ўтган эди. Чилдирманинг нағмаси бефайз кафе деворларидан ташқарига чиқмаган юбилейда унинг ҳамкасблари ийманибгина қадаҳ сўзлари айтбди. Чунки Мардиевнинг тўйига борганлар ишдан кетарди, азасида қатнашганлар ишдан олинарди. Унинг ўзи эса... юқорида айтганимиздек, юртбошининг қаҳрига учраса-да, аравадан тушмай келаётганди.