11 October 2011
03:28 -
АҚШ ўз фуқароларига Ўзбекистонга келмаслик ҳақидаги тавсиясини яна бир бор таъкидлади
Давлат Департаменти томонидан эълон қилинган баёнотда Америка фуқароларининг Ўзбекистонга келиши хавфли бўлиб қолаётгани таъкидланади. Шу йилнинг 22 июлида АҚШ ҳукумати томонидан ўз фуқароларига террористик хуружлар эҳтимолидан мамлакатимизга келмасликни тавсия қилганди. Ана шу муддат узайтирилган бугунги хабарномада “Ўзбекистон Ислоими Ҳаракати”, “Ал-Қоида”, “Исломий жиҳодчилар иттифоқи” ва “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” сингари радикал ташкилотларнинг фаоллашиши кузатилаётгани таъкидланади.
Америка фуқаролари учун хавфли бўлиб қолган мамлакатлар орасида қўшни Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатлар бор, дейди мухбиримиз.
Америка фуқаролари учун хавфли бўлиб қолган мамлакатлар орасида қўшни Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатлар бор, дейди мухбиримиз.