11 October 2011
00:28 -
АҚШ делегацияси аввал расмийлар, сўнгра фуқаролик жамияти вакиллари билан сўзлашибди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё офиси директори Линн Трейси ҳамда Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сюзан Эллиот қабул қилинган. Тарқатилган расмий хабарларда ўзбек-америка муносабатлари, халқаро ва минтақа даражасидаги долзарб муаммоларнинг муҳокама қилингани айтилади.
Тушдан сўнг АҚШ вакиллари фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашган. Жиззахдан ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамро, Фарғонадан Абдусалом Эргашев ҳамда икки нафар мустақил журналист иштирок этган учрашувда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигига оид масалалар тилга олинган. Айниқса, жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамро томонидан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий интеграциянинг кучайиши, ҳарбий ёрдам масаласи олқишлангани диққатга сазовор. Ҳуқуқ фаоли инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланиши, сиёсий мухолифат, хусусан, унинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик”нинг рўйхатга олинишига эришиш муҳимлигини таъкидлаган.