09 October 2011
21:06 -
Франция президентининг Жанубий Кавказга тезкор ташрифи: Армани ва гуржилар билан дўстликка давом, Туркия билан яна жанжал
Венгриядан 1944 йили Францияга кўчиб келган яхудий аслли протестант оилада 1955 йили туғилган Николя Саркози 2007 йили бу мамлакатнинг энг экстравагант (жамият томонидан қабул қилинган одат ва нормаларга бўйсинмайдиган) президенти бўлди. Масалан, унинг хотини собиқ фотомодель, унинг ўзини оддий ҳаётида ҳам, сиёсатда ҳам кутилмаган ишлар қилиш одатлари бор.
Николя Саркози ўтган пайшанба куни кечқурун Ереванга, жума куни тушлик соатларида Бокуга, кечга кейин Тбилисига яшин тезлигида келиб кетди.
У Ереванад бўлган соатлари яна Туркияни армани қатлиомини тан олишга чақириб, Туркия раҳбарлари ва халқининг ғазабини қўзғатиб кетди. Франция президентининг Ереванда бундан бошқа пичоққа илинадиган бирон нарса қилгани ёки гапиргани маълум эмас. Ташрифдан мақсад – Туркия чегараларига яқин бир ерда “армани қатлиоми” масаласини яна бир марта эслатиш ва арманиларнинг “Шуҳрат Орденини “ олиш бўлган, шекилли.
Жума куни тушлик соатларида Бокуга келган Франция президенти бу ердаги ҳамкасби Илҳом Алиев билан бошга-бош кўришишдан ташқари, унинг хотини Меҳрибон Алиевага "Фахрий Легион Офицери” орденини топширди. Арманиларнинг дўсти Саркозидан Тоғли Қорабоғ масалсида ёрдам кутган озори матбуотининг соддалигига ҳайрон қолиш керак. Озориларнинг боши Бош ледига берилган орден билан айланиб қолган бўлса керак.
Шу куни кечга яқин Саркози Тбилисига келди. У ва Гуржистон президенти Михаил Саакашаили Озодлик майдонини тўлдирган гуржилар олдида нутқ сўзлашди. Франция президенти маҳаллий ҳамкасбига "Фахрий Легион Офицери” ордени берди, Михаил Саакашвили унга “Муқаддас Георгий номли Ғалаба Ордени”ни топширди. Икки президент шаҳар кафеларидан бирига кириб, овқатланишди.
Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, шубҳа йўқки, улар машҳур гуржи виноларидан яхшигина олишди. Экстравагант Николя Саркозининг уч мамлакатга қилган 1,5 кунлик сафарининг асосий мақсади ҳам шу бўлса керак. Туркларга тош отиш ва озориларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлатиш - шунчаки, йўл-йўлакай қилинган ишлар.