09 October 2011
17:21 - “Инсон ва қонун” газетаси мухбири, шоир Шукур Содиқ 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди шоир, “Инсон ва қонун” газетаси мухбири Шукур Содиқни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Ҳукмга кўра, шоир жиноий жазони манзил-колонияда ўтайди. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Шукур СодиқЧилонзор тумани прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан шу йилнинг 4 июнида ҳибсга олинган.

Шукур Содиқ 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни мансабдор шахсга етказиб бериш баҳонасида маҳаллий фуқаролардан биридан олаётган пайтда пойтахтдаги хусусий кафелардан бирида қўлга олиниб, терговга жалб қилинган. Тергов ва суд жараёнида айбига иқрор бўлган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси мутасаддиларидан бирининг айтишича, Президент девонидаги айрим мутасадди шахсларнинг аралашуви билан шоирга нисбатан енгил жазо берилган. Аксинча, 6 йиллик қамоқ жазосини манзил-колонияда ўташ ҳар кимга ҳам насиб этваермайди.
Ўзбекистон Ёзувчилари ушшмаси аъзоси, публицист ва таржимон Шукур Содиқ 1959 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. Қатор шеърий ва публицистик рисолалар муаллифи. Мамлакатнинг бир қанча нашрларида нуфузли лавозимларда хизмат қилган.