04 October 2011
02:48 -
Оқсаройда Ислом Карим Вьетнам Бош вазирини қабул қилди, расмий хабар чиқди

Социалистик лагернинг сўнги магиканларидан бири Тан Зунг Ислом Каримни истиқлол йилларида эришган ютуқлари билан қутлабди, дейди мухбиримиз. Аввалги хабарларимизда Вьетнам ҳукумати раҳбарининг Тошкентга ташрифи Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси ва раҳбарлигида остида амалга оширилгани ҳақидаги расмий хабарлардан ажаблангандик.
Қаранг, ажабланганимиз ҳам тўғри бўлиб чиқди. Ҳақиқат бошқача экан. Меҳмон кеча Тошкентга келиб, Шавкат Мирзиё билан учрашгани ҳақида расмий хабар йўқ эди, Ислом Карим билан учрашув давлатнинг расмий ахборот агентлиги томонидан тарқатилди. Аммо, ҳар доимгидек, меҳмон ва мезбоннинг биргаликда тушган расми йўқ. Ислом Каримнинг яхшилаб пардозланган расмигина берилган.