04 October 2011
02:59 -
Навоий юбилейининг Тошкентдаги тантанаси эсда қоладиган бўлди
Маҳаллий матбуотда буюк мутафаккир Алишер Навоий юбилейининг 570 йиллиги муносабати билан тўрт кун аввал ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуман ҳақида дабдабали хабарлар чоп қилинмоқда. Мақолаларда бир неча ўнлаб мамлакатлардан ташриф буюрган мартабали меҳмонларга кўрсатилган мулозаматлар, бобомиз меросини ўрганиш бўйича анжуманнинг аҳамияти ҳақида ёзилмоқда.
Мухбирларимиз норасмий манбалардан ўрганишича, ростдан ҳам пойтахтдаги "TashkentPalace" меҳмонхонасида ўтказилган ўша анжуманга Эрон, Туркия, Афғонистон сингари мамлакатлардан навоийшунос олимлар ташриф буюриши лозим эди. Аммо, сўнгги кунларда анжуман ташкилотчиси, “Ижод” фонди ижрочи директори Акром Адизов сиёсий ҳушёрлик қилиб, тўғрироғи, Ислом Каримнинг ғазабланишидан қўрқиб, ҳар эҳтимолга қарши, рўйхатдан Туркия номини ўчириб ташлабди. Ҳар эҳтимолга қарши Эрон номини ҳам чизган директор “Афғонистон - террорнинг уяси-ку”, дея бу мамлакатни ҳам йўқотишга эришибди. Конференциянинг халқаро мақомини сақлаш учун озарбойжонлик икки кампирга рухсат тегибди, холос.
Анжуман ҳеч бир янгиликсиз, одатий тартибларга кўра ўтган. Лекин анжуман олдидан иштирокчилар учун харид қилинган сумкалар, канцелария жиҳозлари етмай қолиб, дилхиралик бўлибди. Отелнинг ресторанига буюрилган зиёфатнинг пули нима сабабдандир ўтмай қолган экан, меҳмонларнинг ярими бу ерга яқин Олой бозоридан овқатланиб келибди. Кечга бориб, ташкилотчилар томонидан брон қилинмагани учун отел навоийшуносларга жой бермагач, талай оворагарчиликлардан сўнггина муаммо ҳал бўлган.
Хуллас, Навоий ҳазратларининг руҳини шод қилиш учун ташкил қилинган анжуман, “Ижод” фонди раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан анча-мунча қатнашчининг кўнглини хира қилган, дейди мухбиримиз.