01 October 2011
02:15 -
Ислом Карим Наманган ва Андижон вилоятларига сафар қилди

Хабарларда Ислом Каримнинг ташрифидан кишиларнинг боши осмонга етгани, уни тинмай дуо қилаётгани ҳақида гапирилмоқда. Аслида, Исом Каримнинг ўзи Барак Обаманинг телефонидан боши-осмонга етиб, бундай сафарга чиққани хабарларда, табиий, айтилмайди.
Дарвоқе, президент икки вилоятга сафар қилганига шубҳа йўқ. Аммо, ЎзА агентлиги бу сафар ҳақидаги хабарга қўйган расми монтаж эмаслигига шубҳа бор. Расмдаги уйнинг иккинчи уйга соясидан тушунса бўладики, қуёш Ислом Каримнинг бир оз ўнгроқ олд тарафида. Лекин унинг юзига қуёш ҳам тушмаяпти, орқада сояси ҳам йўқ.