01 October 2011
02:38 -
Ўзбекистонда таълим соҳасига кейинги йилда қарийб ярим триллион сўм ажратилади
Бу ҳақда бугун мамлакат ўқитувчилари ва мураббийларининг касб байрами муносабати билан йўлланган Президент Ислом Каримнинг табригида айтилган. Узундан узоқ, мағзи пуч қутловда таълим соҳасига берилаётган эътибор, ёш авлодга таълим беришнинг аҳамияти хусусидаги гаплар асносида келгуси йили мазкур соҳани равнақ топтириш учун 527 миллиард сўм (250 миллион АҚШ доллари атрофида - Ҳаракат) ажратилиши ҳақида гапирилади, дейди мухбиримиз.
Ислом Каримнинг ваъдалари ҳали қуруқ гап, аммо Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан амалда чиқарилаётган буйруқлар бўйича таълим сарф-харажатлари қисқартирилиб, ўқитувчиларнинг штат жадвалларини қисқартириш ишлари олиб борилаётгани аниқ факт.