30 September 2011
21:08 -
Ал-Қоиданинг лидерларидан Ал-Авакий ҳам ўлдирилди
Жаҳон ахборот агентликлари Яман ҳукуматининг расмийларига асосланиб, Ал-Қоиданинг Ямандаги бўлимининг раҳабари, икки фуқаролик (Яман ва АҚШ) Ал-Авакий бир гуруҳ сафдошлари билан ўлдирилганини билдирдилар.
1971 йили Яманда туғилган бу одам ёшлик йиллари АҚШга келган, аввал инженер, кейин масжид имоми бўлган. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда террористик акт ўтказганлардан уч нафари Ал-Авакийнинг масжиддаги ваъзларини тинглаганлардан экан.
Ал-Авакий Интернетнинг Facebook, YouTube каби тармоқларидан терроризм ғояларини тарқатишда, ўзига тарафдорлар топишда самарали фойдалангани сабабли, уни “Интернетнинг Бин-Ладени” ҳам дейишарди.
АҚШ президенти Барак Обама Ал-Авакийни йўқ қилиш ҳақидаги Марказий Истиҳборат Агантлигининг қарорини 2010 йилда маъқуллагани айтилади. Шу йил май ойида Бин Ладен йўқ қилинганидан кейин, АҚШнинг дронлари (учувчисиз учоқлари) Яманда Ал-Авакийни нишонга олишган эди.
Тахмин қилиш қийин эмаски, у айнан америкаликлар тарафидан йўқ қилинган. Яман ҳукумати, келишилган ҳолда, бош террористни ўзи йўқ қилганини гапираётган бўлса керак.
Ҳеч шубҳасиз, ҳамма терористлар шу каби йўллар билан аста-секин жисмоний йўқ қилинади. Аммо, Ислом ислоҳот қилиниб, унинг ўзидаги террорга асос бўладиган ақидалар бекор қилинмагунча ислом терроризми қайтадан ўсиб чиқаверади ва Ислом дунёсини қолоқликда қолишига замин яратаверади.