29 September 2011
05:27 -
Машҳур турк хонандаси Иброҳим Тотлисоз касалхонада уйланди
Ўзбеклар ичида ҳам етарлича таниқли бўлган Туркиянинг машҳур хонадаси Иброҳим Тотлисоз 59 ёшида яна бир марта уйланди. Дунёвий никоҳ ўтган куни кечқурун хонанда бир неча ойдан бери даволанаётган Истанбулдаги касалхонада ўқилган.
30 ёшдаги келин Ойшагул Юлдуз Иброҳим Тотлисознинг 12 йиллик севгилиси, тўғрироғи, норасмий хотини бўлгани айтилган хабарларда, Тотлисознинг аввалги оиласи балан қачон ажрашгани ёки қачондан бери бир ўзи яшаётгани айтилмайди.
Эслатиб ўтамиз, доимий қандайдир жанжаллар ичида яшайдиган, отаси курд, онаси араб бўлган Иброҳим Тотлисоз ярим йилча аввал кимларнингдир ҳужумига учраб, бошидан ўқ билан яраланганди. Аҳволи жуда оғир бўлган хонада орада Германияга ҳам бориб даволаниб келди. Уни Истанбулдаги касалхонада Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон зиёрат қилди, зиёрат парламент сайловлари олдидан бўлгани сабабли, Тотлисозни ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партиясидан депутатликка номзод қилиб кўрсатилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар бўлди, аммо улар тасдиқланмади.
Тўй ҳам Тотлисознинг касалхонадаги махсус хонасида ўтказилибди, унга бир неча кишигина қатнашибди.