29 September 2011
03:16 -
Санкт-петербургли студентлар Анна Чапманни ҳайдадилар, ўзбекнинг анна-чапманлари ҳам ҳайдалиши керак
2010 йили америкаликлар тарафидан фош этилиб, Россияда АҚШ фойдасига ишлаган жосуслар билан алмаштириб олинган бур гуруҳ рус агентлари ичида Анна Чапман энг машҳури. Унинг машҳурлигини сабаби – биронта пичоққа илинадиган иш қилганида эмас, у иш қилишга ҳам улгурмаган экан, гап унинг ёш эканлигида, ўзини реклама қилишга уста эканлигида.
У Россияга қайтиб келгандан кейин, ҳамма ерда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди, ҳатто Путиннинг қўғирчоғи бўлган ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясининг структураларигача кириб олди.
У ўзининг ташаббуси билан Санкт-Петербург Университети студентлари олдида “Замонавий дунёда лидер бўлиш” мавзусида лекция ўқишга келишган экан. Аммо, бугун студентлар жосусни тинглашни истамаганлари, турли норозилик акциялари ўтказганлари туфайли, лекция бекор қилинибди.
Анна Чапман ва у билан бирга АҚШдан чиқариб юборилган 9 кишини, эски фильмларда тасвир этиладиган Штирлиц каби, агент-жосус сифатида кўрмаслик керак. Замонавий жосусларнинг олдига АҚШ жамияти ичига кириб олиш ва қўлдан келганча Россия манфаатлари йўлида фаолият олиб бориш топширилган, холос. Замонавий дунёда бу каби жосуслик ҳам жуда муҳим. Америкаликлар 10 тагина рус жосусини чиқариб юбордилар, аммо, кўринишидан, КГБнинг ворисларидан бири бўлган Россия Ташқи Разведка Хизмати АҚШнинг ўзига юзлаб бу каби “манфаат жосусларини” сингдириб бўлган. Бу замонавий жосуслар билан кураш давом этаверса керак.
Шуни ҳам тушуниш керакки, АҚШнинг мақсади ҳамма анна-чапманларни қўлга олиш эмас. Уларнинг ҳар бир қадамини иложи борича назарот остида тутиш - 21 асрнинг самарали усулларидан бири ҳисобланмоқда.
Ўзбекистоннинг Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳам собиқ Совет КГБсининг ворисларидан бири. Демак, Россия Ташқи Разведка Хизмати билан Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати айни шаклда иш олиб боришаётганидан ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак. Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон МХХси мустақилликдан кейин чет элларга турли сабаблар билан кетиб қолган юз минглаб ўзбеклар орасига ўз одамларни тиқиштириб бўлган. Уларнинг ҳаммасини фош қилиш - амалга ошириб бўлмайдиган иш. Аммо, ҳар бир одам ҳар бир қадам қилаётганда шундай жосуслар борлигини назарда тутса, унинг ўзи учун яхши бўлади.
Ҳозир аниқланиб бўлган бўлган ўзбекнинг анна-чапманлари ичида қуйидагилар бор:
- “Озодлик”, “Америка Овози” ва ББС радиоларидаги ўзбек бўлимларининг ходимлари. Бу радио коллективларининг ичидаги агент-лидерлар ҳам маълум: “Озодлик”да - Алишер Сиддиқ ва Абдулла Искандар таҳаллуси остида ишлайдиган Шуҳрат Бобожонов ҳамда унинг укаси; “Америка Овози”да - шахсий бузуқлиги билан ҳам тинилган Одил Рўзалиев; ББСда - ҳаммага отнинг қашқасидаек маълум бўлган МХХ агенти Паҳлавон Турсунов.
- Ҳуқуқ ҳимоячиси номи остида фаолият олиб борётган Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Берлиндаги офиси ходимаси Умида Ниёзова ва Фридомхаузнинг Вашингтондаги офисига кўчиб олган Баҳтиёр Нишонов.
Хуллас, ўзбекнинг бу каби анна-чапманларидан эҳтиёт бўлинг.