28 September 2011
03:09 -
ЮНИСЕФ жаҳон ҳамжамиятининг оғзига урмоқчи
Бугун ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати Ўзбекистон ҳукумати болаларнинг пахта йиғим-теримига “жалб қилинмаётгани”ни ўз кўзи билан кўриш учун БМТнинг Болалар жамғармасига таклиф билан чиққани ҳақида хабар қилди. ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Жан Мишел Далмотга бу борада Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари мурожаат қилган. Афтидан, бу хабар икки томонларнинг розилиги ва келишувдан сўнг тарқатилмоқда.
Болалар меҳнати масаласида жаҳон ҳамжамиятининг муттасил босимлари ва маломатдан қутулиш мақсадида халқаро ташкилотни ёллаётган Ўзбекистон ҳукуматини тушуниш мумкин, бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмагани каби ЮНИСЕФ мамлакатдаги болалар меҳнатидан қандай кўз юмаркин? ЮНИСЕФ раҳбарларида ҳеч бўлмаса мамлакатда рўйхатдан ўтган ягона мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси жамияти — “Эзгулик”ни ҳамкорликка чақиришга журъат етармикан?