28 September 2011
02:28 - “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова ЕХҲТ тадбирида иштирок этмоқда
Польша пойтахтида бошланган ЕХҲТнинг анъанавий йиллик анжуманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят мамлакатдаги сўз эркинлиги борасида чиқиш қилди. 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этаётган анжуманда ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекисондаги сўз эркинлиги вазиятини таҳлил этиб, йиғилганлар эътиборини мазкур масалага қаратди. “Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммо кўп қиррали бўлиб, бу муаммони тўла бартараф этиш нисбатан узоқ муддатни талаб этади. Шунга қарамай муаммони бартараф этиш учун унинг аввало мавжудлигини тан олиш, маҳаллий ҳукуматга бу борада босимлар ўтказиш талаб этилади” деди Васила Иноят.

“Эзгулик” раҳбарининг анжуман давомида болалар меҳнати ва қийноқлар масаласида ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда, дейди мухбиримиз.

Варшавадаги анжуманда бошқа ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Суръат Икромов ва Суҳроб Исмоиловлар ҳам иштирок этишмоқда.