24 September 2011
06:13 - Дунё фондлар бозорида тушиш давом этмоқда, АҚШда вазият тузукроқ
Кеча ҳам жаҳон фондлар бозорининг индекслари жиддий ўлчовда тушишни давом
эттирди. Маслан, русларнинг РТС индекси 5% га тушди, туркларнинг İMKB индекси 2,86% га.

Аммо, ўтган кунги тушишларнинг сабабчиси - Dow Jones индекси кеча кун бўйи ўзгариб турган бўлса ҳам, Нью-Йорк биржасининг ёпилишида унинг қиймати 10771 бўлди, ўтган куни ёпилишда 10734 эди. Шундай қилиб, Dow Jones индекси кеча 37 даражага (0.35%) юксалди. Яъни, оз бўлса ҳам ўсиш кўрсатди.