24 September 2011
03:20 - Россия ва Қозоғистон армиялари Марказия Осиёда бўлиши мумкин воқеаларни мўлжаллаб биргаликда ҳарбий машғулот ўтказмоқдалар
Каспий денгизининг Қозоғистон қисмида ўтказилган бу машғулотлар ерда, сувда ва ҳавода ҳарбий ҳаракатлар шаклида ўтказилган. Уларни Қозоғистон Мудофаа вазири Адилбек Жақсибеков шахсан кузатган. Мақсад – Марказий Осиёда эҳтимоллиги бор воқеаларга ўз вақтида жавоб бериш йўлларини текшириб кўриш эмиш.

Икки мамлакатнинг ҳарбийлари шартли душманга ҳужум қилиш йўлларини машқ қилибдилар, ҳаводан ва денгиздан десант ташлаш каби амалиётларни амалга оширибдилар.

Казинформ агентлигининг хабарига кўра, машғулотлар давом этмоқда, тантанали ёпилиш 26 сентябрга мўлжалланган.

Бу хабар ўзбекларни ўйлантириб қўйиши керак, дейди мухбиримиз.