23 September 2011
06:19 -
АҚШнинг кучи: Dow Jones билан бирга дунё индеслари ҳам ўпирилиб тушди
Ўтган куни АҚШ фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси Федерал Резерв Системаси мамлакат иқтисоди учун “жиддий шаклда чўкиш риски ҳам бор” деган тахминини эълон қилингани сабабли, 284 поғона (2.49%) пастга тушиб кетганди.
Кеча бунинг таъсирида, жаҳон фондлар бозори ҳам ост-уст бўлиб кетди, дейиш мумкин. Масалан, Осиё индеклари 8, Европа индекслари 6, Туркиянинг İMKB индекси 4,68 фоиз тушди. Русларнинг РТС индекси 8% тушиб, 2010 йил август ойи даражасига тенглашибди.
Вақт фарқи туфайли кечроқ иш бошлайдиган АҚШнинг ўзида ҳам, кеча фондлар бозоридаги паника давом этди. Dow Jones индекси ўтган кундагидан ҳам кўпроқ - 391 даражага (3.52%) тушди. Шундай қилиб, энди унинг абсолют миқдори 10734.