23 September 2011
06:48 -
Тожикистон чет элларда исломий таълим олаётган сал кам икки минг талабани юртига қайтарди
Шу йил 1 сентябргача мусулмон давлатларида исломий таълим олаётган 2 минг 423 талабадан 1 минг 950 нафари Тожикистонга қайтариб олиб келинди, деб хабар беради Азия Плюс агентлиги ҳукумат қошидаги Диний ишлар қумитасининг вакили Идибек Зиёевга асосланиб.
Қолган талабалар шу Қўмитанинг ўзи ва Маориф вазирлиги тарафидан ўқишга юборилгани сабабли, уларга чет элда ўқишни давом эттиришга рухсат берилибди.
Қайтиб келганларнинг 129 нафари Тожикистонда таълим олишни бошлабди ҳам. Ҳозир уларнинг 67 нафари умумий таълим мактабларида, 57 нафари турли олий ўқув юртларида, 8 нафари мадрасаларда ўқишмоқда.
Тожикистон ҳукумати мутлақо тўғри иш қилган, дейди мухбиримиз. Агар ёшлар мамлакатга қайтарилмаса эди, уларнинг бир қисми турли радикал оқимларга қўшилиб кетарди, қўшилмаганлари Тожикистонда ўзи олган таълимга яраша иш ҳам тополмасди.