23 September 2011
02:22 -
Япониялик бизнес маслаҳатчилари Ўзбекистонга иш билан келишдими ёки туристлик учун?
Дунёнинг энг кучли мамлакатларидан бири бўлмиш Япониядан ҳар қандай делегациянинг Ўзбекистонга келиши ҳар доим олқишланадиган воқеадир. Аммо улар нима учун келиб, нима қилганини тушуниш осон эмас.
Масалан, gazeta.uz сайтининг билдиришича, ҳозир Ўзбекистонга Япония кичик ва ўрта бизнес маслаҳатчилар ассоциациясининг катта делегацияси келибди. Унинг таркибида информацион технологиялар, бизнесни планлаштириш, персонални бошқариш, савдо, туризм, логистика ва дистрибутив бошқарув, озиқ-овқат саноати, косметика ишлаб чиқариш, фармацевтика ва кансалтинг хизматлари соҳасидаги 39 компаниянинг раҳбар ва вакиллари келишибди. Демак, делегация таркибида, энг камида, 39 нафар одам бор.
Хабарда бу делегация аъзолари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан учрашишгани айтилади ва Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигига оид қуйидаги рақамлар келтирилади.
Ўзбекистонда Япония иштирокидаги бор-йўғи 10 та қўшма корхона бор. Улар савдо, транспорт хизматлари, туризм, соғлиқни сақлаш, енгил саноат, машинасозлик ва метални қайта ишлаш соҳаларида фаолият олиб боришади. Шу йилнинг январь-апрель ойларида икки мамлакат ўртасидаги савдо алмашуви айтишга ҳам арзимайдиган даражада - 29,9 млн доллар, жумладан, экспорт - 4,6 млн доллар ва импорт - 25,3 млн доллар.
Яъни, ҳамкорлигимиз даражаси нолга яқин. Шундай экан, Япониядан келган шундай катта делегация ҳамкорлик соҳасида портлаш даражасидаги ортиш қилмоқчими, ёки японлар бизнесни баҳона қилиб, Самарқанд ва Бухорони кўргани келишдими? Табиий, Ўзбекистонда тарқатиладиган хабарлардан, сатрлар орасидан бўлса ҳам, бундай саволларга жавоб қидиришнинг ўзи аҳмоқлик бўларди.
Кўриб турганингиздек, хабарга илова қилинган расм ҳам шунчаки расм, холос.