23 September 2011
01:40 - Хитой парламенти раҳбари У Бинго Олий Мажлиснинг қуйи палатасида учрашув ўтказди, иккала палата олдида нутқ сўзлади
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Хитой парламенти – Умумхитой Халқ Вакиллари Кенгаши раҳбари У Бинго бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Дилором Тошмуҳамедова билан учрашибди, кейин Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлабди. Бу ҳақда ЎзА расмий хабар тарқатди.

У Бингонинг “Ўзаро дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик” номли нутқидан келтирилган иқтибосларни ўқиб, кулишни ҳам йиғлашни ам билмайсан, дейди мухбиримиз. Масалан, унинг қуйидаги сўзларига эътибор беринг:

“Евросиёда муҳим мамлакатлардан бири бўлган Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Меҳнатсевар Ўзбекистон халқи ўзининг бой қадимий тарихи ва маданиятига эга. Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш, давлат қурилиши, иқтисодиётни изчил ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда”.

Хитойлик меҳмон Ўзбекистон журналистлари лагандбардорлик билан ёзадиган сўзларни маҳаллий матбуотдан кўчириб олганини ҳар ким кўриб турган бўлса керак. Наҳотки, у Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчилик ролини йўқотиб бўлганини, халқаро майдонда Ўзбекистон билан ҳеч ким ҳисоблашмай қўйганини, айнан шу сабабали, Қирғизистон фашистлари 20 миллион ўзбекнинг кўзи ўнгида ўзбекларни қирғин қилишганини, Ўзбекистон раҳабарлари оғзини ҳам очмаганини билмайди? Наҳотки, У Бинго миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилиб оила боқишаётганини, агарда улардан келаётган пул бўлмаса, Ўзбекистон аллақачон банкрот бўлишини билмайди?

Тўғрисини айтса, У Бингодан ўпкаланишнинг ўзи ортиқча. Чунки, Хитой парламенти худди ўзимизники каби диктатрлик режимининг оддий қўғирчоқ органи. Бизда шахснинг диктатураси бўлса, Хитойда Коммунистик партиянинг диктатураси ҳукмрон.