23 September 2011
03:18 - АҚШ ҳарбий делегацияси ими-жимида Тошкентга келиб кетган
19 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ ҳарбий денгиз кучлари вазири Рэем Мэбус бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказилибди. Бу музокаралар тафсилоти борасида деярли бирор хабар йўқ. Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига кўра, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган конструктив мулоқот бўлибди.

Делегация ташрифи Президент Обаманинг Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий кўмак бериш таклифи доирасида амалга оширилганини тахмин қилиш мумкин, дейди мухбиримиз.

Маълумки, ҳозир АҚШ Конгрессида Ўзбекистонга ҳар қандай ёрдам, хусусан, ҳарбий ёрдам бериш бўйича инсон ҳуқуқлари топталаётгани сабабли киритилган чекловларни олиб ташлаш ёки уларни камайтириш масаласи кўрилмоқда. Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот - Хьюман Райтс Вотч АҚШ Конгрессини бундай қилмасликка чақириб, шу йил 9 сентябрь куни махсус баёнот эълон қилгани ҳам маълум.