22 September 2011
06:53 -
Dow Jones индекси яна чўкди, бир кунлик тушиш 284 бўлди, Ўзбекистонда ўзгариш йўқ
Орадаги бир кунлик тушишни ҳисобга олмаса, 10 кундан бери аста-секин юксалиб бораётган Dow Jones индекси кеча яна ўпирилиб тушди. Бир кунлик тушиш 284 поғона (2.49%) бўлган. Энди унинг абсолют миқдори 11125.
Dow Jones эрталабдан бери тушиб келаётган бўлса ҳам, ўпирилиш дараги йўқ эди. Аммо, маҳаллий вақт билан соат 16 да ёпиладиган Нью-Йоркдаги фондлар бозорида ўпирилиш сўнгги соатда бўлди. Саабаб – АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси баёнот эълон қилиб, мамлакат иқтисоди ўсиш учун навбатдаги ҳужумни бошлаган бўлса ҳам (Обаманинг янги программаси назарда тутилган бўлса керак), “жиддий шаклда чўкиш риски ҳам бор” деганидир.
Қаранг, АҚШнинг фондлар бозори, демак, жаҳон бозори ҳам шундай бўлади, бир огоҳлантириш туфайли пастга шўнғибди. Масалан, Ўзбекистонда Dow Jones индексининг ўзи йўқ, бундай огоҳлантиришлар йўқ. Ҳамма хурсанд. Аммо, истаймизми-истамаймизми, дунё Нью-Йоркдаги фондлар бозорига қараб сафларини тўғрилайди. Бу ерда чўкиш бўлса, ўзбекнинг дастурхонида ҳам бир нарсалар камаяди.
Бунинг олдини олишнинг ҳозиргача ўйлаб топилган йўлларидан бири – хавф-хатар ҳақида олдиндан огоҳлантириш.