22 September 2011
07:15 -
Термизни Мозори-Шариф билан боғлаб бердик, энди Мозори-Шарифни Ҳиротга боғлаймиз
Тбиий, гап Термиз эмас, унинг Аму-дарё бўйича қаршисидаги Ҳайротон ҳақида кетмоқда. Маълумки, Осиё Тараққиёт Банки ажратган маблағ билан 106 километрлик Ҳайратон - Мозори-Шариф темир йўлини айнан Ўзбекистон қуриб берган эди.
Ҳозир бу банкнинг раҳбарияти Афғонистонда транспорт йўлларини тузатиш ва ривожлантириш учун яна $754 млн ажратибди. Шу йилнинг апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов “Ўзбекистон темир йўллари” 3-4 йил ичида Мозори-Шариф - Ҳирот темир йўлиниинг қурилишида иштирок этиш ниятида” деган эди.
Осиё Тараққиёт Банки керакли пулни ажратибди, энди қурилиш бошланса керак.
Бундай йўл қурилса ва, умид қиламизки, Афғонистонга тинчлик келса, ўзбеклар бу йўл орқали улуғ бобомиз Алишер Навоийнинг қабрини зиёрат қилиш учун Ҳиротга серқатнов бўлиб қоладилар.