22 September 2011
05:32 - Эрон 17 ёшлик йигитни осди, чунки, ой календари бўйича, у 18 ёшда
Кеча Караж шаҳрида 17 ёшли Алиризо Мулла Султоний исмли йигит осиб ўлдирилди. У шу йилнинг 17 июлида куч ишлатар спорт соҳасида таниқли бўлган спортчи Рухоллоҳ Дадашийни авто-инцидентдан кейин чиққан жанжал вақтида пичоқлаб ўлдирган экан.

Судда у ўзини оқлаш учун, ўзидан кучли бўлган Рухоллоҳдан қурққанидан эс-хушини йўқотгани, ўзи ҳам билмасдан пичоққа ёпишганини айтибди.

Халқаро Эмнисти Интернешнл каби ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, Эронни ўзи имзолаган халқаро ҳужжатларнинг талаби бўйича, 18 кирмаган айбланувчини ўлдирмасликка чақиришганда, Эрон прокуроратураси Алиризонинг ой календари бўйича 18 ёшда эканлигини иддао қилгани қизиқ.