22 September 2011
00:48 - Президентининг мавсумий Давлат маслаҳатчиси ишдан олинди
Шу йилнинг 23 июнидаги хабарларимизда собиқ Адлия вазири Равшан Муҳиддиновнинг Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар қилгандик. Орадан уч ой ўтиб, бу шахс Тошкент вилоятига прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Йил бошидан бери Президентнинг мазкур масаладаги маслаҳатчиси уч марта ўзгарди - йил бошида Қўқонбоев, баҳорда Муиддин Тоҳирий ва ёзда Равшан Муҳиддинов.

Ҳозир бўшаган лавозим бўш турган эмиш.