22 September 2011
01:21 -
Ўзбекистонда компьютер ишлаб чиқарилади
Кечагина, ўзимизда бу ҳақда ҳеч қандай хабар бўлмагани сабабли, Озорбайжон ахборот агентлигининг Ўзбекистонда Қуёш энергияси нститути ташкил этилиши хусусидаги хабарини эълон қилдик. Ўзбекистондаги мустақил манбанинг билдиришича, бу маслалада ҳеч қандай расмий қарор қабул қилинган эмас. Аммо, бундай институтсиз ҳам бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда, институт очилса, яна ҳам яхши бўлади.
Лекин Ўзбекистонда компютерлар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси яратилиши ҳақида маҳаллий матбуот ҳам хабар берди. Унга кўра, қўшма корхонани “Ўзбектелеком” ва “Olive Telecommunication” ширкатлари қуришади. Бу лойиҳа доирасида смартфон ҳамда планшет комьютерлари терилади.
Қиймати 6 миллион АҚШ долларини ташкил қилиши назарда тутилаётган минизавод Навой эркин иқтисодий зона ҳудудида 2016 йилгача битказилади.