21 September 2011
19:33 - Россия Сенатига қўғирчоқ раис сайланди - Валентина Матвиенко
Шундай қилиб, бу давлатнинг учинчи даражали юксак лавозими ҳам Владимир Путиннинг қўғирчоғи қўлига ўтди. Дмитрий Медведев қаторига Валентина Матвиенко қўшилди. Сенатнинг аввалги раиси Сергей Миронов “Адолатли Россия” номли партия қуриб, бироз мустақил бўлишга интилгани сабабли, дарҳол лавозимидан отилган эди.

Валентина Матвиенко 1949 йили Украинанинг Хмельницкий вилоятида туғилган. Карьерасини комсомолда бошлаган бу аёл, 1998-2003 йиллари Бош вазир Путиннинг ўринбосари бўлди, у ердан Санкт-Петербургга губернатор қилиб жўнатилди. Аҳолининг ундан норозилиги юксак нуқтага келгач, кўриб турганимиздек, уни юқорига тортиб олишди.

Табиий, расмиятчилик учун, аввал уни Санкт-Птербургнинг Сенатдаги вакили, яъни Сенатор этиб тайинлашди, бугун Сенат уни ҳеч қандай муҳокамасиз бир овоздан ўзига раис қилиб сайлади. Путин айтгандан кейин муҳокама бўлармиди.

Михаил Горбачев замонида СССРнинг бош вазири бўлган 82 ёшли Николай Рижков бир маҳаллар ўз қўли остида ҳам ишлаган Валентина Матвиенкони роса мақтаб маъруза ҳам қилган.