21 September 2011
18:34 -
Ўзбекистонга Хитойдек давлат парламентининг раиси келди, расмий хабар агентликларининг оғзида толқон
Расмий номи Умумхитой Халқ Вакиллари Мажлиси бўлган Хитой парламентининг раҳбари У Банго кеча Тошкентга келибди. Ўзбекистоннинг давлат миқёсидаги хабарларни тарқатиш асосий вазифаси бўлган агентлиги ЎзА, Ташқи ишлар вазирлигининг шу каби воқеаларни ёритиш асосий вазифаси бўлган “Жаҳон” агентлиги ҳалигича бу хусусда жим.
Бу ҳақда хабарни бугун эрталаб соат 7 ларда 12.uz сайти тарқатди. Қаранг, ҳеч ким билмайдиган хабарни бу сайт журналистлари “топишибди”.
Хабарга кўра, меҳмон Ўзбекистон парламентининг палаталарида учрашув ўтказади, у ерда нутқ сўзлайди, Ислом Карим билан кўришади, Самарқандни тамоша қилади. Унинг келиши баҳонаси билан бир қатор икки тарафлама ҳужжатлар имзоланади.
Хабарга хитойларнинг қандайдир сайтидан олинган расм ҳам илова қилинган. Аммо, У Бангони кутиб олган ўзбек расмийсининг исми айтилмаган. Яхши, уни расмдан ҳам қирқиб ташлашмабди.