18 September 2011
06:07 -
Покистон-АҚШ муносабатлари мутлақо бузилиш, балки, уруш арафасига келди
Ўтган сешанба куни АҚШнинг Қобулдаги элчихонаси олдида бир неча портлаш бўлган ва улар учун маъсулиятни Толибон ўз бўйнига олган эди.
Кеча АҚШнинг Исломободдаги элчиси бу портлашларни Покистон ҳукумати билан яширин алоқалари бўлган покистонлик “Ҳаққони” ташкилоти уюштирганини иддао этди. Reuters агантлигининг билдиришича, элчи Кэмерон Мантер буни Покистон радиосига берган интервьюсида айтган. “Ҳаққони”нинг Покистон ҳукумати билан алоқаси борлигини кўрсатувчи исботлар борлигини элчи алоҳида урғулабди.
Маълумки, ҳали СССР бор бўлган ва Покистон-Ҳиндистон қарама-қаршилиги учига чиққан йилларда Покистоннинг энг яқин ҳамкори АҚШ, Ҳиндистонники эса СССР эди. СССР Афғонистонни феълан босиб олган йилларда ҳам Покистон-АҚШ алоқалари жуда мустаҳкам бўлган. Айнан ўшанда, ҳам Покистон ҳам АҚШнинг ёрдамида Толибон ҳаракати яратилган.
Аммо, кейинчалик алоқлар бузила бошлади. Афғонистонда ҳокимиятни Толибон қўлга олиб, унинг энг яқин дўсти Покистон бўлиб қолгандан кейин, алоқалар яна ёмонлашди. АҚШ бошчилигидаги Ғарб кучлари Афғонистонда Ал-Қоида ва Толибонга қарши антитеррористик уруш бошлагандан бери бу икки мамлакат ўртасида ҳамкорликдан ҳам кўпроқ душманлик кайфияти бор эди, дейиш мумкин.
Агар, ростдан ҳам АҚШнинг Қобулдаги элчихонасига Покистон ҳукумати билан алоқаси борлиги айтилаётган “Ҳаққони” ҳужум уюштирган бўлса, Покистон ва АҚШ ўртасидаги совуқ уруш ҳақиқийга айланиши мумкин. Уруш, табиий, Покистон ҳудудларида бўлади, тўғрироғи, Афғонистондаги уруш расман Покистонга тарқалади.