18 September 2011
12:50 -
Туркча янгилик: Президент ва Бош вазирнинг хотинлари кўришишгани хабар бўлди
Демократик давлатларда юқори лавозимдаги одамларининг шахсий ҳаётига оид воқелар ҳам хабар ҳисобланади. Масалан, бундай одамларнинг соғлиғи, болаларининг тўйи, уларнинг яқинларини ўлими ва шу каби воқеалар албатта хабар қилинади. Аммо, президент ва бош вазирнинг турмуш ўртоқларини биронта жиддий сабабсиз, оддий бир учрашувини хабар қилишни фақат Туркияда кўриш мумкин бўлса керак.
Масалан, кеча Туркиянинг энг катта газетаси “Миллиёт” икки жумлалик қуйидаги хабарни тарқатибди: “Жумҳурбошқони Абдуллоҳ Гулнинг хотини Ҳайриниса Гул, Бошбоқон Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг хотини Эмина Эрдўғонни зиёрат этти. Ҳайриниса Гул, Эмина Эрдўғон билан Узқудардаги уйида кўришди.”
Хабарга илова қилинган расм архивдан олингани айтилган. Яъни, у хабардаги учрашувга оид эмас.
Шундай бўлса-да, аввал ҳам айтилган бир фикрни такрорламоқчимиз. Ислом удумларидан келиб чиқиб, қулоқларигача бекитиб олган аёлларнинг, қулоқдан ҳам ҳассосроқ бўлган тишларини ғарбчасига очиб туришлари қизиқ кўринади. Балки, ундай эмасдир ҳам. Чунки, бошига ҳижоб ўраб, баданига ёпишиб турадиган шимда юрган аёлларни ҳозир Ғарбда ҳар қадамда кўриш мумкин. Муҳим бўлгани қулоқ. Тиш ва бошқа жойлар эмас, шекилли.