14 September 2011
03:06 - Ўзбек оммавий ахборот воситалари Гулноранинг ҳимоясига ўтди
Нью-Йоркда ўтказилаётган “Мерседес-Бенц” модалар кўргазмасидан “Guli” коллекциясининг олиб ташлангани, Гулнора Каримнинг кўргазмада иштирок этмаслиги борасида хабар қилгандик. Энди у “Cipriani” деган емакхонада ўз кўргазмасини намойиш этаркан. У ниятига ета оладими-йўқми, буни ҳозирда айтиш мушкул, боиси ресторан хўжайинларига босим ҳалитдан бошланиб кетди.

Бироқ Ўзбекистондаги айрим интернет нашрлари Гулноранинг ҳимоясига отланди. Масалан, “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмасининг сайти экани айтиладиган shov-shuv.uz сайти муҳаррири Жасур Ҳамроевнинг фикрича, Гулноранинг модага чиқмаслигидан унинг ўзи эмас, балки Нью-Йорк, кўргазма ва ташкилотчилар кўп нарса йўқотади. Гулнорага қарши ўтказилган акциялар иштиркочиларини “...бировнинг нағмасига лайча бўлиб ўйнаётган айрим инсонлар” дея таърифлаган муаллиф мақоласини “Гулнора томонидан яратилган либослар ушбу мода ҳафталигида намойиш этилиши бекор қилинса ҳам бундан лисбослар муаллифи эмас, балки ташкилотчилар йўқотади” дея якунлайди.