14 September 2011
02:32 -
Алмазбек Атамбаев Тошкентга келиб кетди
Бугун у пойтахтдаги отеллардан бирида Бош вазиримиз Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, нималарнидир сўзлашган. Аммо учрашув тафсилотлар ҳеч бир ерда очиқланмаган. Ўзини Оқсаройга яқин чоғлаб юрадиган бир-икки кишига кўра, Алмазбек газ масаласида Тошкентга келибди. Газ нархининг асоссиз равишда оширилиши муносабати билан ўз норозилигини ифода қилибди.
Айрим доиралар эса Атамбаевнинг Кремль топшириғи билан келгани, Ўзбекистонни Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо мамлакатлар сафида қолишга ундагани ҳақида гапирмоқда. Бундай узунқулоқ гапларнинг бирортаси расман тасдиқланмаган.
Қирғизларнинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасига асосланиб, учрашувда савдо-иқтисодий муносабатлар, сув-энергетика копплекси, чегараларни демаркация ва делимитация қилиш ҳамда консуллик масалалари муҳокама қилинганини билдиради. Суҳбатдан кейин Шавкат Мирзиёев қирғиз ҳайъати учун қабул маросими ўтказган эмиш.
Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон биринчи марта очиқчасига мавжуд қирғиз режимини тан олишини намойиш қилди. Ўзбекларнинг қирғин қилиниши ва ҳозир ўзбекларни Қирғизистондан сиқиб чиқаришга қаратилган сиёсат тилга олинмагани ва қорланмагани Ўзбекистон режими тарафидан ўзбек миллатига нисбатан қилинаётган хоинликлар занжирининг навбатдагиси бўлган, дейди мухбиримиз.