10 September 2011
20:38 -
Жумъа маърузаларининг бош мавзуи Самарқандга қатнаётган тезюрар поездлар бўлгани ва муллаларимизнинг лаганбордорлиги ҳақида
Кечаги жумъа ибодатларининг бош мавзуи Самарқанд-Тошкент йўналишига қўйилган испан поезди қулайликлари бўлди. Имом-хатиблар поездлардаги комфорт, қулайликлар ва унинг тезюрарлигини реклама қилиб, ўзлари таълим олган пайтларда бундай транспортни орзу ҳам қилиб бўлмаганини таъкидлашди. Ҳукуматга садоқати билан ном чиқарган пойтахтдаги Жўрабек жомъе масжиди имоми Раҳматулло қорининг Аллоҳ эсидан чиқиб, Ислом Карим шаънига олқиш ёғдиргани кўпчиликнинг энсасини қотирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ диндорлар поездда Самарқандни зиёрат қилиб келишган. Шу йилнинг 31 август куни “Шаҳидлар хотираси” майдонида берилган ош пайтида тезюрар поезд лойиҳаси етакчиси Ислом Карим муфтийни шотирлари билан поездга чиқишга таклиф қилганди. Буйруқ даражасидаги таклиф нафақат амалга ошди, у жумъа ибодатларининг бош мавзуига айланди, дейди мухбиримиз.
Шуни ҳам эслатиш керакки, мустақилликнинг биринчи йилларида ҳам Ислом Карим Ислом уламоларини бирини алдаб, бирини сотиб олиб, ўзига хизмат қилишга кўндирганди. Уламолар, уларнинг учида Абдували ва Обидхон қори ҳамда кўпчилик вилоятларнинг бош имомлари бор, мухолифат лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Мавжуд режим бизни йўқ қилолса, кейин навбат сизларга келади” деган гапларига қулоқ солишмаган эди. Ҳозир уларнинг баъзилари қамоқда, баъзилари чет элда, баъзилари ғойиб бўлган. Ғойиб бўлганлар ҳам тирикдир деган умид билан Абдураҳим Пўлат ҳозир шундай демоқда: "Ўзбек уламолари қаерда бўлмасинлар, канда қилмасдан кунига 5 маҳал номоз ўқишларига ишонган ҳолда, яна шунга ҳам ишонаманки, улар кунига 7 маҳал менинг гапларимни эслашади. Бу - ҳаммага ўрнак бўлишини истардим. Ҳозир тезюрар поезд масаласида лаганбардорлик қилаётганларга ҳам”.
Қолаверса, сайтимизда аввал ҳам айтилганидек, Испаниядан сотиб олинган поездлардан боши осмонга етиш ғирт аҳмоқликдир. Ўзбеклар аллақачон компютерлар ҳам сотиб олиб ишлатишмоқда-ку! Нимага бу хусусда жума номозлари олдидан Ислом Каримга таъзим қилмайсиз, ўртоқ муллалар?