10 September 2011
13:30 -
Қоҳирада яна нотинчлик, бу сафар Исроил элчихонаси ҳужум остида
Аввалги хабарларимизда жаҳон агентликларининг Қоҳирадаги Исроил элчихонаси жойлашган бино атрофи Миср ҳукумати тарафидан девор билан ўраб олингани, намойишчилар бу деворни бузишга ҳаракат бошлагани ҳақидаги маълумотларини эълон қилгандик.
Кейинги хабарлардан маълум бўлишича, Исроил элчилигининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, элчининг ўзи ҳам оиласи билан улар билан биргаликда, Қоҳира аэропортига қочишган. Бир неча соатлик кутишдан кейин, улар Исроилга учиб кетишган ҳам.
Бир оз илгари эса, аввал Исроил ҳукумати, кейин АҚШ маъмурияти Миср ҳукуматидан ўз халқаро мажбуриятларини бажариб, Исроил элчилигининг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилшганди.
Баъзи хабарларда, намойишчилар элчихона атрофидаги деворни қисман бузиб, элчихонага киришгани, кўчага элчихона ҳужжатларини отишаётгани билдирилди. Кейин маълум бўлишича, намойишчилар юқори қаватларидан бирида Исроил элчихонаси жойлашган бинонинг биринчи қаватдаги фойесига киришган экан, холос.
Бу воқеалардан кейин Миср ҳукумати фавқулодда мажлис ўтказиб, Ички ишлар вазирлигида фавқулодда иш режими эълон қилган. Ҳамма кучлар намойишчиларни тарқатиб юборишга жалб қилинмоқда. Аммо воқеаларнинг давомини прогноз қилиш қийинга ўхшайди.