09 September 2011
13:12 - Барак Обама кеча кечқурун Конгрессда нутқ сўзлади, иқтисодни жонлантириш учун $447 миллиардлик план таклиф қилди
Мамлакатда ишсизлик даражаси 9,1 фоиз бўлиб, сайловчилар ичидаги рейтинги энг паст даражага тушган пайтда Конгрессда нутқ сўзлаган Барак Обама феълан сайлов компанияси бошлади ҳам дейиш мумкин. Маълумки, навбатдаги президент сайлови 2012 йилнинг ноябрь ойида бўлади. Обама такалиф қилган план қанчалик муваффақиятли ишлаши унинг иккинчи муддатга сайлаб-сайланмаслигини белгилайди, дейиш мумкин.

АҚШ президентининг $447 миллиардлик плани асосида қуйидагилар бор:

Ишсизлар суғуртаси учун қўшимча $49 млрд ажратиш;
Мактабларни модернизация қилиш учун $30 млрд ажратиш;
Транспорт инфраструктураси ривожлантириш учун $50 млрд ажратиш;
Ишчи ва хизматчилардан кейинги йилнинг биринчи ярмида олинадиган солиқни $240 миллиардга камайтириш.

Бу планнинг амалга оширилиши кўп миқдорда янги иш жойлари яратиш ва кичик бизнессни ривожлантиришга олиб келади, деб ҳисобланмоқда.

Сиз бу планни дарҳол тасдиқлашингиз керак, деди президент конгрессменларга мурожаат қилиб. Аммо Обаманинг нутқини ўрнидан туриб қарсаклар билан кесиб турганларнинг асосий қисми демократлар бўлиб, республикачилар ўрнидан қўзғолмагани - бу планни тасдиқлаш осон бўлмаслигини кўрсатувчи факторлардан биридир.

Обама ўз нутқида АҚШнинг ҳозирги аҳволини “миллий инқироз” деб баҳолади, конгрессменларни иқтисодни жонлантириш ва рецессиянинг олдини олиш учун тезкор қадамлар қилишга чақирди.