09 September 2011
12:30 - Dow Jones индексининг ўсиши бир кунгина давом этди
Уч кунлик тушишдан кейин ўтган куни юқорига сапчиган Dow Jones индекси кеча яна пастга қараб кетди. Чоршанбадаги бир кунлик тушиш 119 даража (-1.04%) бўлар экан, Нью-Йорк фондлар бозорининг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексининг абсолют миқдори 11296 бўлди.

Нью-Йорк шаҳрининг машҳур Уолл-Стрит кўчасида жойлашган фондлар бозори маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бекилди. Кечқурун эса АҚШ президенти Барак Обама Конгрессда нутқ қилиб, мамлакат иқтисодини тезда кўтаришга қаратилган бир қатор тадбирлар таклиф қилди. Уларнинг таъсирида бугун ва келаётган кунларда Dow Jones индексининг юксалишини кутиш керак.