09 September 2011
00:39 -
Барак Обама АҚШда содир этилган террорнинг 10 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди
Мазкур баёнот “Биз эҳтиёж сезган ҳамкорликлар” деб номланган бўлиб, унда аввало террор қурбонлари хотирланади. Террор ва зўровонлик олдидаги ўзаро бирдамлик, унинг халқларни яқинлаштиргани ва террорга қарши иттифоқчилик масаласи тилга олинади. Баёнот давомида “...11 сентябрь воқеаларидан сўнг барчамиз ҳис этган глобал ҳамкорлик руҳи сийқаланиб қолди. Президент сифатида мен олдимизда турган қатор глобал муаммоларга тегишли жавоб қайтариш учун зарур бўлган глобал ҳамкорликка янгича ғайрат беришга интилмоқдаман” дейилади.
“Тинч ва фаровон келажакка интилган мамлакатлар ва халқлар, сизнинг Америка Қўшма Штатлари тимсолидаги ҳамкорингиз мавжуд. Гарчи ўз мамлакатимизда иқтисодий қийинчиликлар билан тўқнаш келаётган бўлсак-да, Қўшма Штатлар илгаригидай дунёда мислсиз етакчилик ролини ўйнашда давом этажак. Қолган қўшинларимизни Ироқдан олиб чиқар, Афғонистонда жавобгарликни топширар эканмиз, келгусида ҳам ироқликлар ва афғонларнинг хавфсизликни ҳамда ўз фуқаролари учун янги имкониятларни таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлаймиз. Араб дунёси ва ундан ташқарида биз барча инсонларнинг қадр-қиммати ва умумбашарий ҳуқуқларини ҳимоя қилаверамиз” дейилади Барак Обаманинг нутқида.
Бу баёнотдан чиқариладиган асосий хулоса шу: АҚШ Ироқ ва Афғонистондан чиқиб кетиш, Ислом дунёсини фанатикларнинг қўлига ташлаб қўйиш ўзи учун фалокат эканлигини тушунишини, демак, бундай қилмаслигини жаҳонга билдириб қўйди. Агар, америкаликлар ўз қарорларида қатъий бўлсалар, Абдураҳим Пўлат таклиф қилган Исломни чуқур ислоҳот қилиш масаласига жиддий эътибор беришга маҳкумлар.