09 September 2011
00:09 -
Тошкентлик адвокат Ғайрат Ахмедов фирибгарлик бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати адвокати Ғайрат Ахмедовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Адвокат ўз ҳимоясидаги шахснинг 10 минг АҚШ долларини судьяга пора сифатида бериб, уни қамоқдан озод қилишга ваъда берган. Наркотиклар сақлаш ва сотишда айбланган шахс озод қилинмагач, адвокатдан пулини ҳам қайтариб ололмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари адвкоатни жиноят қонунчилигининг икки моддаси - фирибгарлик ва пора олди-бердисида айблаган.