07 September 2011
02:45 -
Футболчиларимиз японлар билан дурангга эришди
Бугун Тошкентда ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири — Ўзбекистон ва Япония терма жамоаларининг баҳси бўлиб ўтди ва матч дуранг билан якунланди. Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш доирасида ўтказилган учрашувнинг аҳамияти шундаки, Япония футболчилари Осиё чемпиони бўлиб, ФИФА рейтингида 15-ўринда туради. Ана шундай кучли рақибни илк марта ютишга ҳаракат қилган футболчиларимизнинг ўйини мухлисларга ёқди, аммо ҳисоб 1:1 билан якунланди.
Биринчи голни 8-минутда бизнинг Сервер Жепаров ургани ўзбек футболчиларини руҳлантирган бўлса ҳам, минг афсуски, улар бундан бошқа муваффақиятга эришолмадилар.
Айни замонда, шундай муҳим учрашувни кўришга стадионга 30 минг атрофида футбол ишқибози келгани ҳам диққатга сазовордир.