07 September 2011
02:09 -
Британия ва Ҳиндистон элчилари Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Кеча Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси Руперт Жой мамлакатимиз ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинибди. Расмий хабарларда сиёсий, иқтисодий, сармоя, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилингани айтилади. Мулоқот чоғида Британия элчилиги ходими ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига норозилик тадбирлари ўтказишни ўргатишда айбланиб, жазога тортилгани ҳам гапириб-гапирилмагани ҳақида маълумот йўқ.
Бугун Ҳиндистоннинг давлатимизга юборилган янги элчиси Анумул Сарма ҳам шу вазирликда қабул қилинибди. Мазкур учрашув борасидаги хабарда ҳам бир қадар мавҳум ва умумий руҳдаги расмий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ, дейди мухбиримиз.